Йоханнесбурглик Шанель Картел ва Стиво Дирберг 2015 йилнинг март ойида реклама агентлигидаги яхши ишини ташлаб, дунё бўйлаб саёҳатга чиқди. Шанель йиллик саёҳатга чиқиш учун барча нарсаларини сотди ва «буюмлар эмас, таассуротлар тўплаш»ни режалаштирди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Жуфтликнинг Instragram’даги суратларини томоша қилганда, атрофни гўзал табиат манзаралари қуршаб олган, барчаси кўнгилдагидек туюлади. Бироқ Шанель Картел суратларга қараб алданмасликни, аслида саёҳат қилиш осон эмаслигини таъкидлайди.
Унинг сўзларига қараганда, у Стиво билан доим оғир ишларни бажаришга мажбур. «Биз 135 та ҳожатхонани тозаладик, бир неча тонна тошни кавладик, 60 метр йўлак ётқиздик ва 57 та ўринни тўғрилаб қўйдик», — дейди Шанель.
Уларнинг овқатланиши ҳам унчалик яхши эмаслигига қарамасдан, саёҳатчилар диққатга сазовор жойларни кўриш имкониятига эга эканликларидан мамнун.
Изоҳ (0)