Археологлар Бошқирдистоннинг Ивановка қишлоғидаги қадимги қабристондан эрамиздан аввалги IV асрга тааллуқли донгдор жангчининг қабрини топди. Бу ҳақда «ТАСС» экспедиция қатнашчиси Сергей Сиротин маълумотига таяниб хабар беради.
«Бой қурол-яроғ тўпламига эга бўлган эркак кишининг қабри топилди. Артефактлар қаторида чавандознинг темир қиличи ва ўқдонга жойланган 250 дан ортиқ бронза ўқ учи мавжуд», — дейди Сергей Сиротин.
Экспертнинг сўзларига қараганда, топилмани профессионал, донгдор жангчининг нуфузли қабри деб ҳисоблаш мумкин.
Изоҳ (0)