Жанубий Хитойнинг Гуандун провинцияси шифокорлари 19 ёшли йигитнинг қулоғида суваракларнинг бутун бошли оиласини аниқлади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Йигит ухлаётганда ўнг қулоғида кучли оғриқ сезгач, шифохонага мурожаат қилган. Шифокорлар унинг қулоғи ичида кичик сувараклар тўлиб кетганини аниқлаган. Уларнинг сўзларига кўра, урғочи суварак бир неча ҳафта олдин йигитнинг қулоғи ичига кириб, тухум қўйган.
Шифокорлар дастлаб узунлиги 7,62 сантиметр бўлган урғочи суваракнинг ўзини, кейин эса тухумдан чиқишга улгурган 25 та суваракчани чиқариб олган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, йигит ўз вақтида шифохонага мурожаат қилмаганида, бир қулоғидан ажралиши мумкин эди.
Маълумот учун, сувараклар энг чидамли ҳашаротлардан ҳисобланиб, бир ойгача озуқасиз яшайди ва фаолликни сақлаб қолади. Улар тунда, айниқса, фаоллашади, қоронғи ва иссиқ жой улар учун идеал яшаш жойи ҳисобланади.
Изоҳ (0)