Тошкент шаҳар ҳокими 2015 йил 18 августда «Тошкент шаҳрининг деҳқон бозорларида ёз мавсумида тез бузиладиган гўшт ва гўшт маҳсулотлари сотилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Norma.uz».
Қарорга кўра, ҳар йилнинг ёз даврида (июндан октябргача) музлатувчи қурилмалар билан таъминланмаган савдо айвонлари ва растараларида тез бузиладиган гўшт маҳсулотлари (жигар, ичак, ошқозон, буйрак ва бошқалар)ни сотиш тақиқланади.
Қарор «Тошкент оқшоми» газетасининг 2015 йил 27 августдаги сонида расман эълон қилинганидан уч ой ўтгач, кучга киради. Шу тариқа, чекловни қўллаш 2016 йилнинг ёз мавсумидан бошланади.
Изоҳ (0)