Россия Давлат думаси депутати Иосиф Кобзон АҚШ билан дипломатик алоқаларни вақтинчалик тўхтатишни таклиф қилди, деб хабар беради RBC.
Бунга у Федерация Кенгаши спикери Валентин Матвиенко билан боғлиқ вазиятни сабаб қилиб кўрсатди.
«Америкаликлар биз билан бундай йўл тутиш мумкин эмаслиги ҳақида ўйлаб кўриши лозим», — дейди у. Унинг фикрига кўра, икки мамлакат ўртасидаги энг зарурий алоқаларни консуллик гуруҳлари олиб бориши мумкин.
Кобзонга санкциялар туфайли АҚШга кириш тақиқланган.
Изоҳ (0)