Доминика бош вазири Рузвельт Скеррит оролда юзага келган «Эрика» тропик бўрони 12 кишини ҳаётдан олиб кетганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Бундан ташқари 20 кишининг бедарак йўқолганлиги қайд этилмоқда.
Скерритнинг сўзларига қараганда, мамлакатнинг турли қисмларидаги аҳоли пунктлари ва йўлларни сув босишига олиб келган кучли бўрон катта кўламдаги зарар келтирган. Бош вазир сув тошқинлари натижасида ташқи дунёдан узилиб қолган Пти-Саванна қишлоғидан ташвишда эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)