«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида IBM корпорациясининг Россия ва МДҲ давлатларида минтақавий ривожланиш бўйича директори Сергей Табулин бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».
IBM вакиллари корпорациянинг бутун дунёдаги компаниялар билан муваффақиятли ҳамкорлиги тўғрисида сўзлаб бериб, мисол сифатида видеоролик намойиш этди. Унда IBM’нинг қисқа вақт ичида АҚШнинг аҳолиси 60 минг кишидан иборат шаҳрида сув тежаш тизимини яратишга муваффақ бўлгани ҳақида сўз борган.
IBM’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ўктам Иргашевнинг сўзларига кўра, корпорация Ўзбекистонда банк тизимига фаол инвестиция киритиб, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа муассасалар билан ҳамкорлик қилиб келади. Учрашув якунида IBM’нинг «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази билан ҳамкорлиги масалаларини батафсилроқ муҳокама қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Изоҳ (0)