Facebook фойдаланувчиларидан бири Тошкентдаги олд томонидан ҳашаматли кўринадиган, орқа томони эса мудҳиш манзарали ресторанлардан нолиди.
«Сергелида яқинда янги ресторан-кафе очилди. Олд томони ва ичкариси ҳам дид билан безалган. Уйим кафе биносининг орқа томонида жойлашган, ва уларнинг картошка-пиёзларни қандай шароитларда тозалашини кўриш мумкин», — дея фойдаланувчи далил сифатида ўзи олган суратларни илова қилган.
Суратларда кафе ходимаси цемент йўлакда сабзавотлар арчиётганини, унинг ёнгинасида эса ҳожатхонанинг чала қурилган биносини кўриш мумкин.
Постга изоҳ ёзганларнинг кўпчилиги буни оддий ҳол деб қабул қилган. Муаллифнинг ўзи ресторанларда ошхонани кўриб туриш ва таомлар қандай шароитда тайёрланаётганидан воқиф бўлиш мумкин бўлган улкан шаффоф ойналар ўрнатишни таклиф қилди.
Изоҳ (0)