Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги қарорига изоҳ берди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Қарорга биноан, 2015 йил 29 август, шанба дам олиш куни 2015 йил 31 август, душанба кунига кўчирилган, ўз навбатида, 2015 йил 29 август, шанба куни иш куни деб эълон қилинган эди.
Вазирликнинг изоҳида айтилишича, олти кунлик иш ҳафтаси бўйича ишловчи ходимлар учун август ойидаги иш вақти меъёри ўзгаришсиз қолади. Беш кунлик иш ҳафтаси бўйича ишловчи ходимларда август учун мўлжалланган иш меъёри бир соатга ошади, чунки 29 август байрам арафасидаги кун ҳисобланмайди.
Ўз навбатида, 2015 йилнинг учинчи чораги, тўққиз ойи, иккинчи ярим йиллиги ҳамда тўлиқ 2015 йил учун иш вақти меъёри ҳам 1 соатга кўпаяди.
Изоҳ (0)