Япония Либерал-демократик партияси умумий кенгашининг раиси, «Япониянинг Ўзбекистон билан дўстлик парламент лигаси» раис ўринбосари, Бутуняпония сайёҳлик агентликлари уюшмасининг президенти Тошихиро Никай «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг Япониядаги фахрий вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда «Uzreport.uz» хабар беради.
«Менга билдирилган юксак ишонч учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдираман. Тайинлов мен учун катта шараф бўлди. Бу лавозимда мамлакатларимиз ўртасидаги туризм соҳаси юзасидан ҳамкорликни бундан кейин ҳам фаоллаштириш учун ҳаракат қиламан», — деди Тошихиро Никай.
Изоҳ (0)