21 август куни Тошкентдаги «Туркистон» саройининг ёзги саҳнасида Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган #ILoveUzbekistan номли гала-концерт бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Voice of Tashkent.
Концерт «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан жорий йилнинг 19—21 август кунлари Тошкентда Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилган «Истиқлол фарзандлари» ёшлар фестивали доирасида ташкил этилди.
Тадбир икки қисмдан иборат бўлди — ноодатий open-air кўринишидаги тақдимотлар ҳамда 20:00 дан бошланган гала-концерт.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳам «Мен сени севаман, Ўзбекистон» (I Лове Узбекистан) номли ижтимоий акция ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)