Махачқалада юз берган отишма жараёнида уч нафар жангари йўқ қилинди, деб хабар беради Interfax.
Ҳодиса Махачқала шаҳридаги Янги Хушет қишлоғида 03:00 атрофида юз берди. Федерал кучлар темир йўл кесишмасида Lada Priora автомобилини тўхтатишга уринганда, ундаги кишилар уларга қарата ўт очди.
Жавоб отишмалари натижасида уч нафар жангари йўқ қилинди. Жиноятчиларнинг шахси аниқланмоқда.
Изоҳ (0)