Исроил билан можарони ҳал қилиш бўйича музокараларнинг фаол иштирокчиси, дипломат Саиб Арикат Фаластин озодлик ташкилоти ижроия қўмитасининг янги бош котиби этиб сайланди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Ушбу лавозимда ҳозиргача Ёсир Абд Раббу ишлаб келаётган эди. Арикатнинг бош котибликка сайланиши у Фаластин президенти Маҳмуд Аббос томонидан ўз давомчиси сифатида кўрилаётганидан далолат бериши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, 22 август куни Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Фаластин озодлик ташкилоти раҳбарлигидан истеъфо беришини маълум қилди. У билан биргаликда ташкилот ижроия қўмитасининг 18 аъзосининг ярмидан кўпи истеъфога чиқди.
Изоҳ (0)