Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» республика кўрик-танлови ғолиблари эълон қилинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.
Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари бўйича:
1-ўрин. Алишер Ибодинов, ёзувчи – «Буюк тоғлар» китоби учун (роман ва қисса)2-ўрин. Ҳумоюн Акбаров, ёзувчи – Насрий ва публицистик асарлари учун
3-ўрин. Мунаввара Усмонова, шоира – Матбуотда эълон қилинган туркум шеърлари учун
Рағбатлантирувчи мукофотлар
Асад Дилмурод, ёзувчи – «Хаёл чўғланиши» китоби учун (роман ва ҳикоялар)
Маъсума Аҳмедова, ёзувчи – «Жўнатилмаган мактуб» китоби учун (қисса ва ҳикоялар)
Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари бўйича:
1-ўрин. Ирода Умарова, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайт ахбороти таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари – Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни интернет тармоғи орқали чет эл оммасига етказишдаги иштироки, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, юртимизда ўтаётган йирик халқаро тадбирлар тезкор ва таҳлилий ёритилган материаллари учун2-ўрин. Денис Давлатов, Uzbekistan today газетаси бўлим муҳаррири – Ўзбекистон иқтисодиётида юз бераётган улуғвор ўзгаришлар, инвестиция сиёсатининг устувор жиҳатларини очиб беришга йўналтирилган туркум мақолалари учун
3-ўрин. Алижон Абдусатторов, «Қишлоқ ҳаёти» газетаси Жиззах вилояти бўйича мухбири – Истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳудудларида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самаралари, давлатимизнинг мақсадли дастурлари ижросига оид мақолалари учун
Рағбатлантирувчи мукофотлар
Санжарбек Турсунов, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси мухбири – Миллий қадриятларни қадрлаш, Ватанга садоқат, бугунги давр қаҳрамонлари образларини бадиий ифодалар орқали тасвирлашга қаратилган публицистик материаллари учун
Нигора Рўзиева, «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружби» газеталари мухбири (Навоий вилояти) – Ёшларга оид давлат сиёсатини ёритишга қаратилган материаллари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга оид чиқишлари учун
Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари бўйича:
1-ўрин. «Дунё бўйлаб» телеканали жамоаси – «Аждодлар даҳоси», «Ўзбекистон бағрикенг диёр», «Шукрона», «Ўзбекистон дея аталур», «Бу йўллар», «Жаҳон бўйлаб» туркум кўрсатувларида мустақиллик берган неъмат, тинч ҳаётимиздаги ислоҳотлар ва она диёримизнинг бугунги манзаралари ўзгача талқиндаги намойиши ва томошабинларда Ватан туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган мавзулари учун
2-ўрин. Оқила Умарова, «Тошкент» радиоканали муҳаррири – «Бевосита мулоқот», «Сайёр микрофон» таҳлилий эшиттиришлари ва иқтисодий мавзуларда тайёрланган туркум дастурлари учун
3-ўрин. Гулноза Ҳожиева, Ўзбекистон Электрон ОАВ миллий ассоциацияси. «Водий садоси» телеканали мухбири – Миллатлараро тотувлик, юртимиздаги улкан бунёдкорлик ва оддий одамлар ҳаётида истиқлол ғоялари акс эттирилган материаллари учун
Рағбатлантирувчи мукофотлар
Айсара Изимбетова, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси муҳаррири – Қорақалпоқ халқининг бугунги ҳаёти, ютуқлари, шаҳар ва овулларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақидаги туркум кўрсатувлари учун
Улжамол Хоннаева, «Ёшлар» телерадиоканали муҳаррири – Миллий қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этишга қаратилган «Азим дарё» туркумидаги бадиий-публицистик эшиттиришлари учун
Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари бўйича:
1-ўрин. Рустам Худойберганов, Республика «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси дизайнери – Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, халқимиз қўлга киритаётган ютуқлар, «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!» мавзусидаги туркум дизайнлари учун
2-ўрин. Севара Қосимова, рангтасвирчи – Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган туркум асарлари учун
3-ўрин. Владимир Шлосберг, фотосуратчи – Истиқлол йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари акс этган фотолавҳалари учун
Рағбатлантирувчи мукофотлар
Малика Жўраева, рангтасвирчи – Тарихий мавзулар ва миллий қадриятларимиз акс этган ижодий ишлари учун
Мафтуна Ҳамидбоева, дизайнер (Сурхондарё вилояти) – Вилоятда мустақиллик йилларида юз берган улуғвор ўзгаришлар акс этган дизайн ишлари учун
Кино санъати асарлари бўйича:
1-ўрин. Рустам Саъдиэв, «Ўзбекфильм» ОАЖ режиссёри – «Сотқин» бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун
2-ўрин. Муроджон Одилов, Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси режиссёри – Мустақиллик йилларида замондошларимиз ҳаётида ва онг-шууридаги ўзгаришлар ҳақидаги «Ўзбекистонликлар», «Орзулари ушалган одамлар», «Завол билмас умр» ҳужжатли фильмларидаги режиссёрлик иши учун
3-ўрин. Азизбек Арзиқулов, «Ўзбекфильм» ОАЖ киностудияси оператори – «Ота», «Новда» фильмларидаги операторлик иши учун
Рағбатлантирувчи мукофотлар
Шаҳло Темирова, актриса – Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилган «Дилор, Дилор, дил ва ор» бадиий фильмидаги бош ролни ижро этгани учун
Асенбай Асқаров, «Қорақалпоқфильм» киностудияси оператори – «Болалар кулган бахтли эл», «Қоратов сирлари», «Устюрт – хазиналар маскани» ҳужжатли фильмларидаги операторлик иши учун
Саидботир Аҳмадхўжаев, фахрий режиссёр – Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ҳамда кўп йиллар давомида маънавий-маърифий, тарихий мавзуларда тайёрлаган туркум ҳужжатли фильмлари учун
Изоҳ (0)