Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги КХДРнинг Корея халқ армияси Бош штабига бундан кейин ҳам вазият кескинлаштирилган тақдирда «қатъий қасос» ҳақида огоҳлантирган телефонограммани юборди. Бу ҳақда «Газета.ru» Рёнхап агентлиги маълумотига таяниб хабар беради.
«Биз Шимолий Корея томонидан ўйламасдан қилинаётган ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилдик. Акс ҳолда ўз-ўзини мудофаа қилиш юзасидан қатъий қасос олиниши ва бунинг учун жавобгарлик тўлиқ Шимолий Корея зиммасида бўлиши ҳақида огоҳлантирдик», — дейилади мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин Корея халқ армияси олий қўмондонлигига 21 август куни, соат 17:00 (Тошкент вақти бўйича 13:00)дан бошлаб бирлашган жанговар қўшилмани ўт очувчи тактик ҳужум учун тўлиқ жанговар шайлик ҳолатига келтириш ҳақида буйруқ берди.
Изоҳ (0)