Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Канаданинг Ванкувер шаҳрида старт олган «Челленжер» туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Қуръа натижасига кўра, ўзбекистонлик спортчи биринчи даврада Янко Типсаревичга қарши кортга чиқиши керак эди. Лекин сўнгги паллада сербиялик ракетка устасининг ўрнини франциялик Матиас Бурге эгаллади. Дунёнинг 207-ракеткасига қарши кечган учрашувда Дўстов 4:6, 7:6, 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Энди ўзбекистонлик теннисчи иккинчи даврада латвиялик Эрнест Гулбис ҳамда украиналик Иля Марченко учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади. Дўстов жуфтликлар мусобақасида айнан Марченко билан бирга ўз имкониятини синовдан ўтказади.
Изоҳ (0)