Америкалик режиссёр Стивен Спилберг бир неча йил аввал 184 миллион долларга сотиб олган Seven Seas яхтасини сотишга қарор қилди, деб хабар беради The Daily Mail.
Спилбергнинг сўзларига қараганда, узунлиги 86 метрни ташкил этган яхта унинг учун кичиклик қилмоқда. Стивен унинг ўрнига тўққиз метрга узунроқ, 245 миллион долларлик, янги яхтани сотиб олишни режалаштирган.
Сотувга қўйилган яхтада бассейн, вертолёт майдончаси, массаж хонаси ва спортзал, шунингдек, телевизор экрани сифатида фойдаланиш мумкин бўлган катта дераза мавжуд.
Изоҳ (0)