Саудия Арабистони ҳукумати 17 август, душанба куни уч нафар Шри-Ланка фуқароси ва бир нафар Миср фуқаросига нисбатан тайинланган ўлим жазосини амалга оширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Маълум қилинишича, уч нафар Шри-Ланка фуқароси Саудия Арабистони фуқаросининг уйига бостириб кириб, унга жисмоний жароҳат етказганлиги учун ўлим жазосига маҳкум этилган.
Миср фуқароси эса қироллик фуқаросини ўлдирганликда айбдор деб топилиб, қатл этилди.
Манбаларда қайд этилишича, 2015 йил бошидан буён Саудия Арабистонида жами 120 киши қатл этилган.
Изоҳ (0)