Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

15 августдан Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишидаги 764/763-рақамли «Афросиёб» поезди ҳар куни қатнай бошлади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси расмий сайти хабар берди.

Фото: kun.uz

Фото: kun.uz

Бу сайёҳлик мавсумида юзага келган катта талабни ҳисобга олган ҳолда йўлга қўйилди.

Энди поезд ҳар куни Самарқанддан 10:40 да жўнаб кетиб, Тошкентга 12:57 да етиб келади, у ердан 13:50 да жўнаб, Самарқандга 15:58 да қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, 27 июлдан 760/759-рақамли «Афросиёб» поездлари ҳар куни қатнай бошлади. Ундан ташқари 762/761-рақамли поездлар ҳар куни Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар