15 августдан Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишидаги 764/763-рақамли «Афросиёб» поезди ҳар куни қатнай бошлади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси расмий сайти хабар берди.
Бу сайёҳлик мавсумида юзага келган катта талабни ҳисобга олган ҳолда йўлга қўйилди.
Энди поезд ҳар куни Самарқанддан 10:40 да жўнаб кетиб, Тошкентга 12:57 да етиб келади, у ердан 13:50 да жўнаб, Самарқандга 15:58 да қайтиб келади.
Эслатиб ўтамиз, 27 июлдан 760/759-рақамли «Афросиёб» поездлари ҳар куни қатнай бошлади. Ундан ташқари 762/761-рақамли поездлар ҳар куни Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланади.
Изоҳ (0)