Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йилнинг 18 август куни соат 15:00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида ёзувчи, санъатшунос ва фоторассом Нодир Норматовнинг «Меҳр қолур, муҳаббат қолур...» номли фотокўргазмаси ва муаллиф сценарийси асосида суратга олинган «Чингиз Аҳмаров» ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтади, деб хабар беради «Caravanserai.uz».

Фото: caravanserai.uz

Фото: caravanserai.uz

Фотокўргазманинг бош мавзуси – Ўзбекистоннинг пиру бадавлат отахонларию онахонларидир. Муаллиф сўнгги ўн йил ичида республиканинг турли вилоятларида, жумладан, Нукус, Термиз, Наманган, Қарши, Шаҳрисабз, Андижон, Фарғона, Марғилон, Бахмал, Жиззах, Сирдарё, Бойсун каби шаҳарлари ва олис, чекка қишлоқларида бўлиб, жуда кўплаб фотосуратлар олган.

«Чингиз Аҳмаров» ҳужжатли фильми Н.Пўлатова режиссёрлигида Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида суратга олинган. Ушбу фильм устоз санъаткорнинг ҳаёти ва ижодий йўли, унинг деворий ва маҳобатли суратлари, улкан мероси ҳақида қизиқарли далиллар ва ҳужжатлар асосида ҳикоя қилади. Фильмда рассомнинг ҳаёти даврида олинган кинокадрлардан маҳорат билан фойдаланилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...