Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Пекинда узун эгма қилич билан қуролланган эркак тўсатдан ўткинчиларга ташланиши оқибатида хитойлик аёл ўлдирилди ва бир француз яраланди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Фото: AP

Фото: AP

Ҳодиса Хитой пойтахтидаги Uniqlo дўкони олдида юз берди. Полициячиларнинг айтишича, номаълум кимса ҳеч бир сабабсиз икки ўткинчига қилич билан ташланган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилди, улардан бири —аёл ўша ерда оламдан ўтган. Полиция ҳужум қилганни қўлга олди: у Сзилин провинциясида истиқомат қилувчи 25 ёшли Гао фамилияли шахс бўлиб чиқди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар