«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тян 14 август куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида парвоздан олдин йўловчиларни ўлчаш жорий этилишига изоҳ берди, деб хабар қилмоқда «Газета.uz».
«Биз сиз билан А нуқтадан Б нуқтага учамиз. Мен учувчи сифатида ҳавога кўтарилиш вақтидаги тезликни белгилаш учун оддий маълумотларни — самолётнинг ёқилғи билан биргаликдаги оғирлиги ва унинг тижорий юкламаси қандайлигини киритишим керак. Биз шунчаки хавфсизлик ва самолётлардан ишончли фойдаланиш ҳақида гапиряпмиз.
Рўйхатдан ўтиш вақтида сиздан махсус тасма устига ўтиш сўралади. Бу ҳатто вазн ўлчаш ҳам эмас. Сиз вазнингиз ўлчанаётганини билмай қоласиз. Йўловчи ҳеч қандай зарар ёки ноқулайлик сезмайди. Бироқ биз учун бу жуда муҳим. Бундай ишларни вақти-вақти билан барча компаниялар ўтказиб туради. Бундан мақсад қўшимча тўлов олиш эмас, балки йўловчиларнинг ўртача оғирлигини билиб, самолётларнинг тижорий юкламасини аниқлашдир», — деди Тян.
Изоҳ (0)