15 август куни собиқ Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ҳаво флоти куни тадбирлари бошқа жойга кўчирилди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан Ўзбекистон ҳаво флоти кунига ва Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида айтилишича, тадбирлар Авиашаҳарча—22 мавзесида бўлиб ўтади. Ушбу ҳудуд собиқ Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, Боткин қабристони, Тошкент тиббиёт академияси ва «Машинасозлар» метро бекати орасида жойлашган.
Қайд этилишича, соат 9:00 дан 13:00 гача турли тадбирлар — кичик самолётлар ва авиамоделлар кўргазмаси, шунингдек, концерт бўлиб ўтади. Ташрифчилар ўзлари билан паспортларини олиб бориши тавсия қилинади.
Изоҳ (0)