Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Мисрда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. «РБК» хабарига кўра, самолёт Ливия билан чегарага яқин жойда қулаган.

Фото: alarabiya.net

Фото: alarabiya.net

Бригада генерали Муҳаммад Самирнинг маълум қилишича, ҳодиса техник носозлик сабаб рўй берган, бироқ самолёт тури ва моделини маълум қилмаган. Авиаҳалокат натижасида экипажнинг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлган, яна икки киши тан жароҳати олган.

Генерал Самирнинг қайд этишича, самолёт 13 август, пайшанба куни Ливия чегарасига яқин ҳудудда, Сива воҳасида ҳам ҳаво, ҳам қуруқликдаги кучлар ёрдамида олиб борилаётган аксилтеррор операцияси вақтида ҳалокатга учраган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар