Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро ўзи 89 ёшни тўлдирган кунда эълон қилинган мақоласида АҚШ ўз сиёсати туфайли Кубага етказилган кўп миллионлик зарарларни қоплаб бериши лозимлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
«Иккинчи жаҳон уруши ва Японияга атом бомбаси ташланганидан кейин АҚШ ҳалок бўлган, жароҳатланган ва оч қолганларга тўлган ва вайрон бўлган дунё олдида Ер юзидаги энг кўп бойликларга эга бўлди», — деб ёзган Кастро.
Кастро «Реаллик ва орзулар» номли ушбу мақоласида АҚШ ва Куба ўртасидаги дипломатик муносабатлар тикланиши масаласини тилга олмаган.
Изоҳ (0)