Хитой пойтахти Пекинда пичоқ билан қуролланган номаълум эркак савдо марказига ташриф буюрганларга ҳужум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Натижада бир нафар ХХР фуқароси ҳалок бўлди, франциялик фуқаро яраланди. Ҳодиса 13 август, пайшанба тонгида Чаоян ҳудудидаги Саньлитунь кўчасида жойлашган савдо марказида содир бўлди.
Полиция босқинчини қўлга олишга муваффақ бўлди. У Цзилинь вилоятида яшовчи 25 ёшли эркак бўлиб чиқди.
Полиция ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлади.
Изоҳ (0)