Швейцария ҳукумати 12 август, чоршанба куни 2014 йилнинг январидан буён тўхтатиб қўйилган, Эронга нисбатан қўлланилган санкцияларни олиб ташлади. Бу ҳақда «Segodnya.ua» хабар беради.
Швейцария ҳукумати ушбу қарорни «олтилик» давлатлари ва Эрон ўртасида ядро дастури юзасидан келишувга эришилганлиги муносабати билан қабул қилди. Санкциялар қимматбаҳо тошлар савдоси, Эрон нефтини транспорт воситасида ташиш, суғурта операциялари, иқтисодий соҳа, шу жумладан, пул ўтказмаларини ўз ичига олган эди.
Шу билан бир пайтда Швейцария ҳукумати Эрон ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, санкцияларни қайтадан қўллаш ҳуқуқини қолдирди.
Изоҳ (0)