Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финал йўлланмасини қўлга киритган ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Санжар Файзиев жуфтлик мусобақасида ҳам муваффақиятли одимлаяпти, деб хабар берди «Оламспорт».
Грузиялик шериги Александр Метревели билан тандем ҳосил қилган Файзиев чорак финалда беларуслик теннисчилар – Павел Корентес ва Максим Тибар жуфтлигини 6:4, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, Минск турнирининг мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Amkodor Cuп мусобақасида Санжар Файзиев саккизинчи рақам остида таснифланган.
Изоҳ (0)