АҚШнинг Сан-Диего шаҳрида Калифорния университети олимлари гуруҳи автомобилларнинг борт электроникасини SMS юбориш орқали бузиш йўлини топди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
Экспертлар машинани диагностика портига ўрнатилган махсус датчик орқали уни масофадан бошқариш мумкинлигини аниқлаган. Бундай қурилмалар одатда транспорт ва суғурта компаниялари томонидан автомобилнинг қаердалиги, тезлиги ва ёқилғи тежамкорлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш учун ишлатилади.
https://www.youtube.com/watch?v=-CH9BvFlrGs
Олимлар ушбу датчикка махсус матнли хабар юбориш орқали ҳам енгил, ҳам юк машиналарининг баъзи тизимлари фаолиятига таъсир қилиш усулини топган. Жумладан, ойна тозалагич ва тормозни ишлатиш ёки уларнинг ишини тўхтатиш мумкинлиги аниқланган.
Изоҳ (0)