Хитой жанубида жойлашган Гуйчжоу вилоятидаги кўмир конида кўмир ва газнинг отилиб чиқиши натижасида камида ўн киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.
Маҳаллий ҳукумат вакилларининг маълум қилишича, беш киши енгил жароҳат олган.
Манбаларда таъкидланишича, 56 киши кондан соғ-саломат чиқишга муваффақ бўлди. Яна уч кишини қутқарувчилар жамоаси чиқариб олишга уринмоқда.
Изоҳ (0)