АҚШда бўлиб ўтадиган кимошди савдосида шаҳзода Чарльз ва Диана Спенсернинг 1981 йил 29 июль кунги тўйида туширилган суратларнинг шахсий коллекцияси сотилади. Бу ҳақда The Telegraph хабар беради.
Суратлар коллекцияси никоҳ маросимида сураткаш бўлган лорд Патрик Личфилднинг ёрдамчисига қарашли бўлиб, 14 та расмни ўз ичига олади. Еттита рангли ва шунча оқ-қора суратлар нафақат чоп этилмаган, балки шаҳзода Чарльз ва малика Дианага совға қилинган тўй альбомига ҳам киритилмаган.
Кимошди савдоси 24 сентябрь куни Массачусетс штатидаги Бостон шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳар бир сурат учун белгиланган нарх 1—2 минг долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)