Россия тергов қўмитаси Москва вилоятида жойлашган Истра сув омбори устида 8 август куни содир бўлган авиаҳалокат оқибатида тўққиз киши, жумладан, икки нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Россия тергов қўмитаси расмий вакили Сергей Маркиннинг сўзларига кўра, вертолёт ва гидроплан ҳавода тўқнашиб кетгач бедарак йўқолган гидроплан бортида бўлган 28 ёшли эркакни излаш бўйича қутқарув ишлари давом этмоқда. Вертолёт ва самолётнинг ўзи сувдан чиқариб олинган.
Эслатиб ўтамиз, 8 август, шанба куни Robinson вертолёти ва гидроплан ҳаводаги тўқнашувдан сўнг Истра сув омборига қулаган. Россия ФВВ хабарига кўра, Cessna-206 гидросамолёти бортида беш киши бўлган, улардан икки нафари болалардир. Robinson-44 вертолёти бортидаги тўрт кишидан бир нафари ёш бола бўлган.
Изоҳ (0)