Alibaba Group Хитойнинг Suning Commerce Group электроника ритейлерининг 20 фоизлик улуши учун 28 миллиард юань (4,5 миллиард доллар) сармоя киритади, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Ушбу инвестиция Хитойнинг энг йирик интернет-компаниясини Suning Commerce’нинг иккинчи энг йирик акциядорига айлантиради. Ўз навбатида, Suning Alibaba’нинг оддий акцияларига 14 миллиард юань (2,26 миллиард доллар) сармоя киритиб, уларнинг 1,1 фоизига эга бўлади.
Битим шартларига биноан, Suning компанияси Alibaba’нинг Tmall.com платформасида маиший электроника ва техника, шунингдек, болалар учун маҳсулотлар сотиладиган байроқдор дўкон очади. Компаниялар логистика соҳасида ҳам ҳамкорлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Alibaba Group акциядорларидан бири — россиялик миллиардер Алишер Усмонов 2014 йил кузида ўзининг Alibaba’га киритган инвестицияси 500 фоиздан ортиқ даромад берганини тан олган.
Изоҳ (0)