Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хитой полицияси Гуандун вилоятидаги уй зинаси остидан динозаврнинг 213 та тухуми ва бус-бутун скелетини топди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.

Фото: segodnya.ua

Фото: segodnya.ua

Дастлаб бу скелет ва тухумлар июнь ойи охирида қурилиш майдонидан топилган эди, бироқ кейинроқ бу топилмалар маҳаллий аҳоли томонидан ўғирлаб кетилган. Палеонтологларнинг аниқлашича, ажойиб тарзда сақланиб қолган суяклар ва тухумлар «пситтакозавр» номли кичик ўтхўр динозаврга тегишлидир.

Пситтакозаврлар шохдор динозаврлар туркумига мансуб бўлиб, илк Бўр даврида — бундан 130—100 миллион йил аввал ҳозирги Осиё ҳудудида яшаган. Ҳозирча полиция скелет ва тухумлар ўғирланиши ҳолати бўйича кимдир ҳибсга олиниш-олинмаслигига аниқлик киритмаяпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар