Туркияда сайёҳлик автобусининг ЙТҲга учраши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Eurointegration.com.ua» хабар беради.
Ҳалокат 6 август куни 16:30 га яқин содир бўлди. Маълум бўлишича, автобус Памуккаледан Анталияга йўл олган бўлиб, унда 38 нафар Россия, Украина ва қозоғистонлик сайёҳлар, шунингдек, уч нафар экипаж аъзоси бўлган.
Ҳалокат сабаблари маълум қилинмади. Ҳодиса жойида 17 та тез ёрдам машиналари иш олиб борди.
Изоҳ (0)