Ижтимоий тармоқларда Исландия бўйлаб фаолияти йўлга қўйилган сотувчисиз сабзавот дўконларининг суратлари кенг муҳокама қилинмоқда.
Қайд этилишича, бу фермерларга тегишли бўлиб, ундаги махсус қутига 200 крона (тахминан 1,5 доллар) ташлаб, шу ерда етиштирилган помидордан ярим кило олиб кетиш мумкин. Савдо тўлиқ ўзаро ишончга асосланган: ҳеч қандай кузатув ҳам, сотувчи ҳам йўқ.
Шунингдек, Норвегиядаги қишлоқларда ҳам шундай дўконлар борлиги маълум қилинган. Бу қишлоқларда уйларда эшиклар қулфланмаслиги ҳам айтилган.
Бундай ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Германияда, Голландияда, Гавайи оролларида ва Данияда ҳам сотувчисиз дўконлар ва расталар мавжудлигини айтиб, фотосуратларни жойлаштирган.
Россиянинг Суздал шаҳрида эса олма ва ноклардан бепул татиб кўриш имконияти яратилгани қайд этилган.
Изоҳ (0)