Икки номаълум шахс Бразилиянинг шимоли-шарқидаги Radio Liberdade FM радиостанция студиясига бостириб кириб, бошловчини тўғридан-тўғри эфир вақтида отиб ўлдирди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
Ҳодиса Сеара штатига кирувчи Камосин муниципалитетида 6 август, пайшанба куни кечқурун содир бўлди. Полициянинг маълум қилишича, номаълум кишилар радиостанция биносига реклама жойлаштириш баҳонасида кирган. Улар радиобошловчи Глейдсон Карвалью ўз дастурини олиб бораётган студияга кириб, унга қарата ўқ узди. Карвалью касалхонага етказилди, бироқ у жароҳати туфайли ҳалок бўлди.
Ҳозирда полиция нохуш ҳодиса вазиятлари ва жиноят сабабларини аниқламоқда.
Маълум бўлишича, Карвалью ўзининг дастурларида баъзи сиёсатчиларнинг коррупцияга оид фаолиятини фош этувчи материаллар билан чиққан ва унинг Facebook’даги саҳифасига тез-тез таҳдидли хабарлар келиб турган.
Изоҳ (0)