• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тош ҳаммомлар» ва табиий сут

    Одамлар табиий маҳсулотларнинг фойдаси ҳақида мулоҳаза юритганда, уларга беморларни тош ҳаммом ёрдамида даволаган грузин табибларини эслатгинг келади. Агар бемор соғайиб кетса, одамлар тош ҳаммом кимларни даволаганини санаб ўтирган, оламдан ўтганда эса, кимларнинг умрига зомин бўлганини...

    Фото: a2a2milk.com

    Фото: a2a2milk.com

    Энг фойдали сут уйдаги сигирдан соғиб олингани, бозордан олиб келингани, деган гап-сўзлар худди шу тош ҳаммом воқеасини эслатади. Фақат икки вазиятда сут фойдали ва табиий бўлиши мумкин: биринчиси – озуқасининг таркиби ва саломатлигини ўзингиз яхши биладиган сигирингизнинг сути, озодаликка қатъий риоя қиладиган бувингиз томонидан тоза, қуёш остида қизиган сут челакка соғилган ва олти қават докадан сузиб олинган ҳамда бактерицид фазада, яъни микробларга қарши хусусиятларга эга пайтида ичилган сут. Иккинчиси – ишлаб чиқарувчининг сифат кафолати берилган қадоқланган сут. Nestlé® Sutim ана шундай сутлар сирасига киради. Қолгани эса – худди лотерея каби мавҳумдир.

    Nestlé Uzbekistan заводида қайта ишланадиган сутнинг ҳаммаси 16 та сифат тестидан ўтказилади. Дастлабки тестлар фермер хўжалигида олиб борилади, бу — сутнинг ёғлилиги, зичлиги ва янгилиги бўйича тестлар. Агар сут тегишли параметрларга мос келмаса, у фермер хўжаликларидан қабул қилинмайди . Кейин бу тестлар яна бир бор завод лабораториясида қайта ўтказилади.

    Завод фақат бир кунлик, янги, яъни охирги бир сутка давомида соғилган сутни қабул қилади. Унинг янгилигини pH бўйича таҳлил аниқлайди – сут қанчалик «эски» бўлса, унда сут кислотаси шунчалик кўп ҳосил бўлади ва ушбу кўрсаткич камайиб боради. Сутга сув қўшилган ёки сигир касалланган бўлса, бу кўрсаткич қиймати кўтарилади. Сутнинг зичлигини таҳлил қилиш унинг суюлтирилган-суюлтирилмаганини кўрсатади. Ёғлилик эса маҳсулотни стандартлаштириш учун зарур. Иссиқ ишлов беришга, айниқса, ультрапастеризация жараёнига фақат юқори сифатли сутгина бардош бериши мумкин.

    Кейин органолептик баҳолаш ишлари ўтказилади. Бунинг учун заводда махсус ўргатилган дегустаторлар ишлайди, улар Nestlé томонидан махсус ишлаб чиқилган усуллар бўйича сутнинг таъми, ранги, ҳиди ва консистенциясини баҳолайди. Энг юқори баҳо — ёқимли ва ширин таъмга эга сутга берилади. Дегустаторлар таъмни «қуруқ», етарлича ифодаланмаган деб топиши мумкин. Улар ем-хашак, оғилхона, ўт-ўлан, сутнинг таъмини тахир қилувчи пиёз ёки саримсоқ пиёз таъмини ҳис қила олади. Сут ҳидларни ўзига жуда тез «сингдириш» хусусиятига эга бўлиб, ундан нефть маҳсулотлари, дорилар, ювиш ва дезинфекциялаш воситаларининг ҳиди келиб туриши мумкин. Ушбу муаммоларнинг олдини олиш мақсадида Nestlé Uzbekistan заводида сутни сақлаш ва ташиш учун махсус талаблар мавжуд. Фақат дегустаторлар томонидан ижобий баҳо олган сутларгина кейинги қайта ишлаш жараёни учун қабул қилинади.

    Сут таркибида антибиотиклар бор-йўқлигини текшириш — энг муҳим тестлардан бири. Nestlé® Sutim сутида антибиотиклар йўқ. Умуман, антибиотиклар сутга қаердан тушади? Жавоб —сигирларни эмлаш натижасида. Қоидага кўра, эмланган сигир карантинда сақланади, унинг сути фақат бузоқларга ичирилади ва заводга топширилмайди. Завод лабораториясида сут таркибида антибиотиклар бор-йўқлиги пухталик билан текширилади. Агар сутдан озгина миқдорда бўлса ҳам антиботик топилса, сут қайтариб юборилади. Антибиотиклар инсон организмига тушар экан, одамдаги микрофлорани ушбу турдаги антиботик гуруҳларига нисбатан бетаъсир қилиб қўяди. Агар антибиотиклар кўп бўлса, улар организмдаги мувозанатни бузади – бу дисбактериоз ва аллергияга сабаб бўлади. Таркибида антибиотиклар мавжуд бўлган сутдан сут-қатиқ маҳсулотларини тайёрлаб бўлмайди — сутни ачитадиган бактериялар антибиотикларга жуда таъсирчан. Шу сабабли баъзида қўлдан харид қилинган сут ачимайди ёки бироз қуюлади, холос. Nestlé® Sutim эса ҳар қандай турдаги ачитқи ёрдамида жуда яхши ачийди.

    Сутнинг таркибидаги қуруқ моддалар у қай даражада фойдали ҳамда оқсиллар, углеводлар, минераллар, витаминлар, ферментлар, микроэлементлар, иммун таначалари ва яна бир қатор таркибий қисмларга бойлигини белгилайди. Ушбу моддалар «қуруқ қолдиқ» деб аталади, уларнинг сутдаги миқдори камида 13 фоиз бўлиши зарур. Организм сут оқсилининг 96 фоизни ўзлаштиради, у тўлақонли модда бўлиб, таркибида ўрнини бошқа ҳеч нарса босолмайдиган барча аминокислоталар мавжуд. Булар: триптофан, лизин, метионин, фенилалин, валин, аргинин, треонин, гистидин, изолейцин ва лейцин. Бу номлар оддий истеъмолчига нотаниш, албатта, бироқ айнан шу аминокислоталар туфайли сут юқори сифатли парҳез маҳсулоти ҳисобланади.

    Сут таркибида сода бор-йўқлигини текшириш фермерлар қай даражада ҳалол эканини кўрсатади. Сутга сода ундаги ачиш жараёнини тўхтатиш ва эски сутни янгидек кўрсатиш учун солинади. Сода сут кислотасини бетаъсир қилиб қўяди, аммо чиритувчи микроорганизмлар ривожланишини тўхтатмайди, бунинг устига C витаминини ҳам жадаллик билан йўқ қилади. Бундай «янги» сутни истеъмол қилиб бўлмайди. Шунингдек, таркибида водород пероксидининг қолдиқлари топилган сут ҳам яроқсиз ҳисобланади. Ушбу модда сутга ускуналар дезинфекцияланган пайтда тушиши мумкин.

    Сут таркибидаги микробларнинг умумий сони, термофил ва мезофил организмларнинг миқдори ҳам текширилади. Сут турли микроорганизмлар ривожланиши учун ажойиб муҳит ҳисобланади. Улар сутга ҳаводан, сувдан, чангдан, кир қўллар орқали тушади ва жадаллик билан ривожланади. Сут таркибидаги микроорганизмлар миқдори сут қанча вақт ва қандай шароитларда сақланганини кўрсатади. Булар бактериялар, ачитқилар, моғорлар ва вирус-бактериофаглар бўлиши мумкин.

    Баъзи микроорганизмлар, масалан, актиномицетлар сутнинг тупроқ зарралари билан ифлосланганидан далолат беради. Яна бир талай флюорессентланадиган бактериялар, ичак таёқчалари гуруҳига кирувчи бактериялар мавжуд. Умуман олганда, «сутда яшовчи» микроорганизмлар етарлича. Баъзи бактерияларнинг споралари қайнатишга чидамли бўлади. Сутга ультра юқори ҳароратда ишлов берилганида барча микроорганизмлар нобуд бўлади, Nestlé Uzbekistan заводида айнан шу жараён қўлланилади. Бахтимизга, бундай воқеалар жуда камдан-кам ҳолларда учрайди, Фарғона водийсидаги сутнинг сифати ҳар доим аъло даражада.

    Шунингдек, сут пастеризация ва ультрапастеризациядан олдин бир нечта тозалаш босқичидан ҳам ўтади. Сўнгра яна бир бор сифати текширилади. Tetra Pak компаниясининг асептик қадоғига қуйилган сут саккиз кун давомида муайян ҳароратларда махсус инкубаторларда сақланади. Шундан кейин сифат бўлимининг ходимлари яна сутни таҳлиллардан ўтказади. Агар сут ўзининг микробиологик ва физик-кимёвий кўрсаткичларини ўзгартирмаган бўлса, унда бу партия савдога жўнатилади. Агар ўзгартирган бўлса, бу сут партияси тўлиқ утилизация қилинади.

    Сут ҳақида ҳамма фактларни биласизми?

    Унда буни исботланг ва Nestlé® Sutim’нинг совғаларига эга бўлинг. Танлов ҳақида www.potrebiteli.uz сайтидан батафсил билиб олишингиз мумкин!Блиц-сўров 14 август куни соат 10:00 дан 17:00 гача ўтказилади.

    Маҳсулот сертификатланган. Реклама ҳуқуқи асосида

    06.08.2015, 10:18   Изоҳ (0)   6742
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенатнинг 6 августда очиладиган ялпи мажлисида 6 та қонун кўриб чиқилади

    06.08.2015, 09:52

    Ургут шаҳрининг марказий кўчаси бозорга айланиб қолди

    05.08.2015, 22:14

    Ўзбекистон сейсмологлари яқин орада кучли зилзилалар кутилмаслигини маълум қилди

    05.08.2015, 11:11

    Хитойдаги математика фанидан халқаро мусобақада Ўзбекистон жамоаси 2-ўринни эгаллади

    05.08.2015, 10:56

    Навоийда 96 на­фар ну­ро­ний­нинг туғилган кун­­лари тантанали ни­шон­­лаб берилди

    05.08.2015, 08:33

    Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Игорь Савицкийнинг 100 йиллигига бағишланган кўргазма очилди

    04.08.2015, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиялик блогер Гусейн Гасанов халқаро қидирувга берилди

    Дунё | 15 май, 10:13

    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

    Реклама | 15 май, 09:00

    Солиқ қўмитаси фуқаролар электрон почталарига солиқ қарзи ҳақидаги хатни фирибгарлар юбораётганидан огоҳлантирди  

    Ўзбекистон | 15 май, 10:06

    Курскдаги ҳужумда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 15 май, 09:59

    Мбаппе “Реал” тарихига кирди

    Спорт | 15 май, 09:47

    Фожиали башоратга айланган маржон: Миср маликасининг ҳаётини вайрон қилган тақинчоқ ҳақида

    Маданият | 15 май, 09:46

    Ўзбекистонда Миллий сут маҳсулотлари платформаси ишга туширилади

    Ўзбекистон | 15 май, 09:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.