Магаданда 12 сентябрь куни «Шимол ери ва денгизининг инъомлари» номли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркасининг очилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Унда 25 килограмм қизил икрали улкан бутербродни тайёрлаш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, ярмарка меҳмонлари учун тайёрланган турли ноз-неъматларни текин тарқатиш кўзда тутилмоқда. Масалан, балиқшўрва, тешик кулча билан чой ва ҳоказо.
Ярмарка ташкилотчиларининг ғоясига кўра, унда меҳмонлар ва фермерлар ўртасида турли танловлар ўтказилади. Етиштирилган энг катта ва экзотик сабзавот ёки мева, савдо растаси учун юзага келган энг узун навбат танловлари шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)