Канаданинг Martin Prosperity Institute муассасаси томонидан тузилган Global Creativity Index—2015 (Глобал яратувчанлик индекси) рейтингида Ўзбекистон 100-поғонани эгаллади, деб хабар бермоқда UzDaily.
139 давлат бўйича ўтказилган тадқиқотда мамлакатлар истеъдодлар, технологиялар ва толерантлик бўйича баҳоланди. Толерантлик йўналишида давлатларнинг инновацияларга, янги ғояларга очиқлиги баҳоланган.
Ўзбекистон умумий рўйхатда 100, технологиялар бўйича 74, истеъдодлар бўйича 111, толерантлик бўйича 64-ўринни эгаллаган. Рейтингда дастлабки поғоналардан Австралия, АҚШ, Янги Зеландия, Канада, Дания, Финляндия, Швеция, Исландия, Сингапур, Нидерландия ўрин олган.
Изоҳ (0)