2016 йилнинг январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўртоқлик турнирида иштирок этадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Виктор Жалилов бошчилигидаги жамоа 27 августда Словакияга йўл олади. У ерда олимпиячилар халқаро ўртоқлик турнири доирасида Словакия, Саудия Арабистони, Иордания ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари олимпия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Таъкидлаш керакки, Осиё Чемпионати U-23 финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими сентябрь ойида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)