Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Москва марказидаги Кузнецкий мост кўчасида қолдирилган ва йўлни таъмирловчиларга халал бераётган оқ Audi автомобилини қизғин муҳокама қилмоқда, деб хабар берди «Tjournal.ru».
Машинани эвакуация қилиш ўрнига, унинг ҳар тарафи қазиб ташланган ва у кичик асфальт «оролча»да қолиб кетган. Гувоҳлар автомобилнинг фотосуратлари ва видеоларини ижтимоий тармоқларда чоп эта бошлаган.
Изоҳ қолдирганларнинг аксарияти машина эгасига ачиниб, Россияда йўллар «беҳуда ва аёвсиз» таъмирланишидан нолиган. Эскироқ суратлардан машина эгасида уни олиб кетиш учун бир соатдан кўпроқ вақт бўлганини билиш мумкин.
Изоҳ (0)