Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Россиянинг уч нафар альпинисти ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Россиялик альпинистлар Ленин чўққисига чиқишда ҳалок бўлган. «Уларнинг жасадини эвакуация қилиш учун республика Ҳаво мудофаа кучларининг вертолётларини ишга солишга тўғри келди», — дейилади республика Қуролли кучлари бош штаби хабарида.
Бош штабнинг таъкидлашича, Ҳаво мудофаа кучлари авиацияси томонидан жорий йил давомида ўндан ортиқ парвоз амалга оширилган. Натижада 26 киши қутқарилган, саккиз нафар ҳалок бўлганларнинг жасади аҳоли пунктларига етказилган.
Изоҳ (0)