Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров томонидан тузилгани эълон қилинган Украинани қутқариш қўмитаси аъзолари мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковични суд қилишга чақирди, деб хабар бермоқда Meduza.
Москвадаги «Украина» меҳмонхонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Януковични жиноий таъқиб қилишни қўмита аъзоси — Украина Олий Радасининг собиқ депутати Игорь Марков таклиф қилган.
Қайд этилишича, қўмита Украинада муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига эришмоқчилигини ҳам маълум қилган. Украина президенти лавозимига қўмита Олий Раданинг собиқ депутати Владимир Олейник номзодини илгари сурмоқчи.
Изоҳ (0)