Непалдаги сув тошқини ва кўчкилар қурбонлари сони 90 кишига етди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳукуматнинг маълум қилишича, табиий офат натижасида камида 117 та уй, тўртта кўприк ва битта мактаб вайрон бўлган.
Ҳозирги пайтда Непалда ёмғирлар мавсуми бўлиб, бунинг натижасида тоғларда кўчкилар юзага келмоқда.
Изоҳ (0)