Миср хавфсизлик кучлари томонидан охирги кунлар ичида Синай яриморолида 80 дан ортиқ террорчи йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» Миср армияси расмий вакили Муҳаммад Самир маълумотига таяниб хабар беради.
Унинг сўзларига қараганда, Миср қўшинлари томонидан 2015 йилнинг 20 июлидан 31 июлига қадар Синай яриморолида 88 нафар террорчилик гуруҳи аъзолари йўқ қилинган. Бундан ташқари, террорчилик фаолиятида гумон қилинган 60 нафар экстремист ҳибсга олинган.
Террорчиларга қарашли оғир пулемётлар ўрнатишга мўлжалланган 40 та автомобиль мусодара қилинган.
Изоҳ (0)