Маълумки, 2014 йил 8 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида ёш оилаларга «Камолот» уйларидаги квартираларни сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан, бошланғич бадал тўламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган фоизли ставка билан (ҳозирда 9 фоизни ташкил қилмоқда) 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврга кредит берилмоқда, деб хабар беради «Xushnudbek.uz».
Албатта бундай ажойиб имконият кўпчилик ёшларни қизиқтириши табиий ҳол. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугун «Камолот» уйларидан бирини харид қилишни ният қилган ёшлар сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда.
2015 йил давомида Республиканинг қайси ҳудудларида «Камолот» уйлари қурилаётганлиги, уйнинг ҳажми ҳамда молиялаштирувчи тижорат банклари ҳақидаги батафсил маълумотлар билан «Xushnudbek.uz» сайтида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)