Аргентиналик собиқ футболчи ва мураббий Диего Марадона 1984−2004 йилларда ўзи билан никоҳда бўлган собиқ хотини Клаудия Вильяфанья ундан 9 миллион доллар ўғирлаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
«Болаликдаги севгилим, собиқ хотиним ўғри бўлиб чиқди. Агар у ростан ҳам шу ишларни қилган бўлса – бундан ҳаммамиз қўрқамиз – у қамоқда ўтиришига тўғри келади», − деди Марадона.
Ота-она ўртасидаги можарода уларнинг икки қизи Дальма ва Жанина онаси тарафга ўтган.
Изоҳ (0)