Халқаро жиноят полицияси ташкилоти Грузия ҳукуматининг ҳозирда Украинада Одесса вилоятига губернаторлик қилаётган Михаил Саакашвилини қидирувга бериш тўғрисидаги сўровини рад этди, деб хабар бермоқда «Новая газета».
«Интерполнинг Лиондаги бошқарувчи органи Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини ҳар қандай таъқиб қилиш мумкин эмаслигини, бу сиёсий таъқибнинг яққол белгиларига эгалиги туфайли ташкилот низомига зидлигини маълум қилди», − дейилади Одесса вилояти маъмурияти сайтидаги хабарда.
Бунга жавобан Грузия прокуратураси Интерполга такрорий сўров жўнатишини маълум қилган. Грузияда Саакашвили хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва давлат маблағларини исроф қилишда айбланмоқда.
Изоҳ (0)